×
طهОят 94

Мухтасар тафсир

قَالَ يَبْنَؤُمَّ لَا تَأْخُذْ بِلِحْيَتِى وَلَا بِرَأْسِىٓ ۖ إِنِّى خَشِيتُ أَن تَقُولَ فَرَّقْتَ بَيْنَ بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ وَلَمْ تَرْقُبْ قَوْلِى ﴿٩٤﴾

Мусо биродари қилган ишдан аччиқланиб, унинг соч-соқолидан тортганида Ҳорун унга ялинчоқ оҳангда деди: "Менинг соч-соқолимдан тортма. Улар билан қолишимга сабаб бор эди. Уларни ташлаб, ортингдан кетсам, улар бўлиниб кетардилар. Кейин сен, айтганимни қилмасдан, уларни бўлиб юбордингми, дер эдинг. Мен шундан қўрқдим".