Мухтасар тафсир
لَوْ كَانَ فِيهِمَآ ءَالِهَةٌ إِلَّا ٱللَّهُ لَفَسَدَتَا ۚ فَسُبْحَـٰنَ ٱللَّهِ رَبِّ ٱلْعَرْشِ عَمَّا يَصِفُونَ ﴿٢٢﴾
Осмонлару ерда Аллоҳдан бошқа бир неча маъбудлар бўлганида ҳаммалари ўзаро мулк талашиб, бутун борлиқ вайронага айланиб, остин-устун бўлиб кетарди. Воқеда эса бунинг аксини кўриб турибмиз. Арш парвардигори бўлмиш Аллоҳ, мушриклар тавсифлаётган ширклардан пок ва олийдир.