×
الأنبياءОят 24

Мухтасар тафсир

أَمِ ٱتَّخَذُوا۟ مِن دُونِهِۦٓ ءَالِهَةً ۖ قُلْ هَاتُوا۟ بُرْهَـٰنَكُمْ ۖ هَـٰذَا ذِكْرُ مَن مَّعِىَ وَذِكْرُ مَن قَبْلِى ۗ بَلْ أَكْثَرُهُمْ لَا يَعْلَمُونَ ٱلْحَقَّ ۖ فَهُم مُّعْرِضُونَ ﴿٢٤﴾

Улар Аллоҳни қўйиб, бошқа нарсаларни ўзларига худо қилиб олганлар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Шу нарсаларнинг маъбудликка ҳақли эканига ҳужжатингиз бўлса, келтиринглар. Менга нозил қилинган Қуръонда ҳам, олдинги пайғамбарларга нозил қилинган китобларда ҳам сизлар учун ҳеч қандай ҳужжат йўқ". Йўқ! Мушрикларнинг аксарияти ҳеч қандай билимга эга эмас. Улар нодонлигу тақлид гирдобидан чиқа олмай, ҳақни қабул қилишдан бош тортаверадилар.