Мухтасар тафсир
كُلُّ نَفْسٍ ذَآئِقَةُ ٱلْمَوْتِ ۗ وَنَبْلُوكُم بِٱلشَّرِّ وَٱلْخَيْرِ فِتْنَةً ۖ وَإِلَيْنَا تُرْجَعُونَ ﴿٣٥﴾
Мўмин бўлсин, кофир бўлсин, бу дунёда ҳар бир жон ўлим шарбатини тотмасдан қолмайди. Эй одамлар, сизларни ноз-неъматлар билан ҳам, меҳнат-машаққатлар билан ҳам синаймиз. Ўлганингиздан кейин эса ёлғиз Бизнинг ҳузуримизга қайтариласизлар. Ана шунда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни оласизлар.