×
الأنبياءОят 41

Мухтасар тафсир

وَلَقَدِ ٱسْتُهْزِئَ بِرُسُلٍ مِّن قَبْلِكَ فَحَاقَ بِٱلَّذِينَ سَخِرُوا۟ مِنْهُم مَّا كَانُوا۟ بِهِۦ يَسْتَهْزِءُونَ ﴿٤١﴾

Эй Пайғамбар, қавмингизнинг сизни масхара қилаётганлари янгилик эмас. Сиздан олдинги пайғамбарлар ҳам масхара қилинганлар. Пайғамбарлар азоб келишидан огоҳлантирсалар, кофирлар уни мазах қилардилар. Кейин айнан ўша мазах қилаётганлари - азоб уларнинг бошига тушди.