×
الأنبياءОят 47

Мухтасар тафсир

وَنَضَعُ ٱلْمَوَٰزِينَ ٱلْقِسْطَ لِيَوْمِ ٱلْقِيَـٰمَةِ فَلَا تُظْلَمُ نَفْسٌ شَيْـًٔا ۖ وَإِن كَانَ مِثْقَالَ حَبَّةٍ مِّنْ خَرْدَلٍ أَتَيْنَا بِهَا ۗ وَكَفَىٰ بِنَا حَـٰسِبِينَ ﴿٤٧﴾

Қиёмат куни адолатли тарозуларни ўрнатамиз. Амаллар тўғри тортилади. У кунда биронта одамнинг савоби камайтирилмайди, гуноҳи кўпайтирилмайди. Тортилаётган нарса хардал уруғичалик майда бўлса ҳам тарозуга қўйилади. Бандаларимизнинг амалларини ҳисоб-китоб қилишда Ўзимиз етарлимиз.