Мухтасар тафсир
وَهَـٰذَا ذِكْرٌ مُّبَارَكٌ أَنزَلْنَـٰهُ ۚ أَفَأَنتُمْ لَهُۥ مُنكِرُونَ ﴿٥٠﴾
Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган бу Қуръон одамлар учун бир ибрат-насиҳатдир, фойдаси ва яхшилиги кўп бир неъматдир. Уни тан олмай, инкор қилгувчилар ҳали сизлармисизлар?