Мухтасар тафсир
وَلُوطًا ءَاتَيْنَـٰهُ حُكْمًا وَعِلْمًا وَنَجَّيْنَـٰهُ مِنَ ٱلْقَرْيَةِ ٱلَّتِى كَانَت تَّعْمَلُ ٱلْخَبَـٰٓئِثَ ۗ إِنَّهُمْ كَانُوا۟ قَوْمَ سَوْءٍ فَـٰسِقِينَ ﴿٧٤﴾
Лутга даъвогарлар ва жавобгарлар орасини ажрим қилиб бериш неъматини ато этдик. Унга динини ўргатдик ва уни бузуқлик қиладиган қавми устига тушган азобдан қутқариб қолдик. Улар Парвардигорларининг тоатидан бош тортиб, бузуқчилик қиладиган бузуқ қавм эдилар.