Мухтасар тафсир
وَحَرَٰمٌ عَلَىٰ قَرْيَةٍ أَهْلَكْنَـٰهَآ أَنَّهُمْ لَا يَرْجِعُونَ ﴿٩٥﴾
Қайси бир шаҳар халқини Биз кофирлиги туфайли ҳалок қилган бўлсак, уларнинг яна ҳаётга қайтиши амри маҳолдир. Уларга яна дунёга қайтиб, тавба қилиб олишларига имкон берилмас.