×
الحجОят 15

Мухтасар тафсир

مَن كَانَ يَظُنُّ أَن لَّن يَنصُرَهُ ٱللَّهُ فِى ٱلدُّنْيَا وَٱلْـَٔاخِرَةِ فَلْيَمْدُدْ بِسَبَبٍ إِلَى ٱلسَّمَآءِ ثُمَّ لْيَقْطَعْ فَلْيَنظُرْ هَلْ يُذْهِبَنَّ كَيْدُهُۥ مَا يَغِيظُ ﴿١٥﴾

Аллоҳ пайғамбари алайҳиссаломга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ёрдам бермайди, деб ўйлаган одам бир арқон билан уйининг шифтига ўзини оссин. Кейин ердан узилиб, осилиб ўлсин. Бас, қарасин-чи, шу иши ичидаги ғазаб ўтини сўндира олдимикан. Гап уқмаслар истайдими, йўқми, Аллоҳ Ўзининг пайғамбарига ҳар доим мадад беради.