Мухтасар тафсир
إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَٱلَّذِينَ هَادُوا۟ وَٱلصَّـٰبِـِٔينَ وَٱلنَّصَـٰرَىٰ وَٱلْمَجُوسَ وَٱلَّذِينَ أَشْرَكُوٓا۟ إِنَّ ٱللَّهَ يَفْصِلُ بَيْنَهُمْ يَوْمَ ٱلْقِيَـٰمَةِ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍ شَهِيدٌ ﴿١٧﴾
Шу уммат орасидаги Аллоҳга иймон келтирганлар, яҳудийлар, собиийлар (айрим пайғамбарларнинг тобеларидан иборат бўлган бир тоифа), насронийлар, оташпарастлар, будпарастлар. Қиёмат куни Аллоҳ уларнинг орасини ажрим қилади. Мўминларни жаннатга, қолганларини эса дўзахга киритади. Аллоҳ бандаларининг ҳамма гап-сўзларига, иш-амалларига гувоҳдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. Яқинда уларни амалларига яраша жазолайди ёки мукофотлайди.