×
الحجОят 28

Мухтасар тафсир

لِّيَشْهَدُوا۟ مَنَـٰفِعَ لَهُمْ وَيَذْكُرُوا۟ ٱسْمَ ٱللَّهِ فِىٓ أَيَّامٍ مَّعْلُومَـٰتٍ عَلَىٰ مَا رَزَقَهُم مِّنۢ بَهِيمَةِ ٱلْأَنْعَـٰمِ ۖ فَكُلُوا۟ مِنْهَا وَأَطْعِمُوا۟ ٱلْبَآئِسَ ٱلْفَقِيرَ ﴿٢٨﴾

Гуноҳлар кечирилиши, савоб ҳосил бўлиши ва якдиллик каби фойдалар келтирадиган ишга келсинлар. Атаган қурбонликларини Аллоҳнинг номини айтиб сўйсинлар. Бу ишларни муайян кунларда, яъни, Зулҳижжа ойининг ўнинчи куни ва ундан кейинги уч кунида бажарсинлар. Уларга Аллоҳ ризқ қилиб берган туя, сигир ва қўйлар учун шукрона сифатида қилсинлар. Бу қурбонликлардан ўзинглар ҳам тановул қилинглар, мискин-бечораларга ҳам беринглар.