×
الحجОят 62

Мухтасар тафсир

ذَٰلِكَ بِأَنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلْحَقُّ وَأَنَّ مَا يَدْعُونَ مِن دُونِهِۦ هُوَ ٱلْبَـٰطِلُ وَأَنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلْعَلِىُّ ٱلْكَبِيرُ ﴿٦٢﴾

Кечанинг кундуз ичига, кундузни эса кеча ичига киритишига сабаб шуки, Аллоҳ Ҳақдир. Унинг дини ҳақ, ваъдаси ҳақ, мўминларни қўллаб-қувватлаши ҳақ. Мушрикларнинг Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутлари эса таги пуч ботилдир. Аллоҳ Зоти билан ҳам, қудрати билан ҳам, қаҳри билан ҳам ҳаммадан олийдир. Барча буюклик, юксаклик, улуғлик ёлғиз Уникидир.