×
الحجОят 74

Мухтасар тафсир

مَا قَدَرُوا۟ ٱللَّهَ حَقَّ قَدْرِهِۦٓ ۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَقَوِىٌّ عَزِيزٌ ﴿٧٤﴾

Улар ўзлари каби бир махлуққа ибодат қилиб, Аллоҳни етарлича улуғламадилар. Аллоҳ Кучлидир. Осмонлару ерни ва улардаги нарсаларни яратгани У Зотнинг қанчалар буюк қудрат соҳиби эканини кўрсатиб турибди. У Ғолибдир. Ҳеч ким, ҳеч нарса У Зотдан устун бўла олмас. Мушриклар сиғинаётган бутлар эса ҳеч нарсани ярата олмайдиган заифдир, хордир.