Мухтасар тафсир
فَقَالَ ٱلْمَلَؤُا۟ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ مِن قَوْمِهِۦ مَا هَـٰذَآ إِلَّا بَشَرٌ مِّثْلُكُمْ يُرِيدُ أَن يَتَفَضَّلَ عَلَيْكُمْ وَلَوْ شَآءَ ٱللَّهُ لَأَنزَلَ مَلَـٰٓئِكَةً مَّا سَمِعْنَا بِهَـٰذَا فِىٓ ءَابَآئِنَا ٱلْأَوَّلِينَ ﴿٢٤﴾
Қавмидаги Аллоҳга куфр келтирган зодагонлари ўзларининг тобеларига ва оммага шундай дедилар: "Ўзини пайғамбар деб даъво қилаётган бу кимса сизларга ўхшаган бир одам, холос. У сизларга бошлиқ бўлиб олмоқчи бўляпти. Аллоҳ бизга элчи юборишни истаганида одамлардан эмас, фаришталардан юборган бўларди. Бундай гапларни ўтган ота-боболаримизда эшитмаганмиз".