×
المؤمنونОят 51

Мухтасар тафсир

يَـٰٓأَيُّهَا ٱلرُّسُلُ كُلُوا۟ مِنَ ٱلطَّيِّبَـٰتِ وَٱعْمَلُوا۟ صَـٰلِحًا ۖ إِنِّى بِمَا تَعْمَلُونَ عَلِيمٌ ﴿٥١﴾

Эй пайғамбарлар, сизлар ҳалол қилиб берганим пок озуқалардан тановул қилинглар. Шариатга тўғри келадиган яхши ишларни қилинглар. Мен сизлар қилаётган ишларни билиб тураман. Бирон ишингиз Мендан яширин эмас.