Мухтасар тафсир
وَلَا نُكَلِّفُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا ۖ وَلَدَيْنَا كِتَـٰبٌ يَنطِقُ بِٱلْحَقِّ ۚ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ ﴿٦٢﴾
Ҳеч бир жонга тоқатидан ортиқ вазифани юкламаймиз. Бизнинг ҳузуримизда ҳар бир амални исботлаб берадиган, фақат ҳақни гапирадиган Китоб бор. Улар зулм қилинмайдилар, савоблари камайтирилмайди, гуноҳлари кўпайтирилмайди.