Мухтасар тафсир
وَٱللَّهُ خَلَقَ كُلَّ دَآبَّةٍ مِّن مَّآءٍ ۖ فَمِنْهُم مَّن يَمْشِى عَلَىٰ بَطْنِهِۦ وَمِنْهُم مَّن يَمْشِى عَلَىٰ رِجْلَيْنِ وَمِنْهُم مَّن يَمْشِى عَلَىٰٓ أَرْبَعٍ ۚ يَخْلُقُ ٱللَّهُ مَا يَشَآءُ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌ ﴿٤٥﴾
Аллоҳ ер юзида юрадиган жониворларни нутфадан яратди. Улар орасида илонлар каби қорни билан судралиб юрадиганлари ҳам, инсон, қуш каби икки оёқда юрадиганлари ҳам, чорпойлар каби тўрт оёқда юрадиганлари ҳам бор. Аллоҳ Ўзи истаган нарсани яратади. Аллоҳ ҳамма нарсага Қодир. У Зотнинг қўлидан келмайдиган иш йўқ.