Мухтасар тафсир
تَبَارَكَ ٱلَّذِىٓ إِن شَآءَ جَعَلَ لَكَ خَيْرًا مِّن ذَٰلِكَ جَنَّـٰتٍ تَجْرِى مِن تَحْتِهَا ٱلْأَنْهَـٰرُ وَيَجْعَل لَّكَ قُصُورًۢا ﴿١٠﴾
Агар хоҳласа, сизга уларнинг топган-тутганларидан яшироғини, шу дунёнинг ўзидаёқ қасрлари ва дарахтлари остидан анҳорлар оқиб ўтадиган боғларни қилиб берадиган, яшашингиз учун сизга саройларни қилиб бера оладиган Зот баракотли буюк бўлди.