Мухтасар тафсир
ٱلَّذِى خَلَقَ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا فِى سِتَّةِ أَيَّامٍ ثُمَّ ٱسْتَوَىٰ عَلَى ٱلْعَرْشِ ۚ ٱلرَّحْمَـٰنُ فَسْـَٔلْ بِهِۦ خَبِيرًا ﴿٥٩﴾
У шундай Зотки, осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратди. Сўнг Ўз улуғлиги ва буюклигига лойиқ тарзда Аршга кўтарилди. У Раҳмондир. Бас, эй Пайғамбар, У ҳақда хабардор Зотдан сўранг. У ҳамма нарсани биладиган Аллоҳдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас.