Мухтасар тафсир
أَوْ يُلْقَىٰٓ إِلَيْهِ كَنزٌ أَوْ تَكُونُ لَهُۥ جَنَّةٌ يَأْكُلُ مِنْهَا ۚ وَقَالَ ٱلظَّـٰلِمُونَ إِن تَتَّبِعُونَ إِلَّا رَجُلًا مَّسْحُورًا ﴿٨﴾
Яна дедилар: "Ёки унга самодан бир хазина туширилса ёхуд унинг бир боғи бўлса-ю, ундан тановул қилса. Шу билан тирикчилик учун бозорларда юришига ҳожат қолмаса". Золимлар дедилар: "Эй мўминлар, сизлар пайғамбарга эмас, бир жодуланиб, ақлдан озган кишига эргашяпсизлар".