×
الشعراءОят 139

Мухтасар тафсир

فَكَذَّبُوهُ فَأَهْلَكْنَـٰهُمْ ۗ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةً ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ ﴿١٣٩﴾

Улар Ҳуд алайҳиссаломни ёлғончига чиқаришда давом этавердилар. Шу сабабли уларни қаттиқ шамол билан ҳалокатга учратдик. Бу ишда ибрат оладиганларга ибрат бор. Уларнинг кўплари мўмин бўлмагандилар.