Мухтасар тафсир
قَالَ أَلَمْ نُرَبِّكَ فِينَا وَلِيدًا وَلَبِثْتَ فِينَا مِنْ عُمُرِكَ سِنِينَ ﴿١٨﴾
Фиръавн Мусо алайҳиссаломга деди: "Сени гўдаклигингдан ичимизда тарбия қилмадикми? Умрингнинг бир неча йилида бизнинг орамизда турмадингми? Энди нима учун пайғамбарлик даъвосини қиляпсан?"