Мухтасар тафсир
وَمَكَرُوا۟ مَكْرًا وَمَكَرْنَا مَكْرًا وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ ﴿٥٠﴾
Улар Солиҳ ва унинг тобеларини ўлдириш учун хуфёна тил бириктирдилар, макр қилдилар. Солиҳни уларнинг макридан қутқариш, кофирларни эса ўзларига билдирмасдан ҳалок қилиш тадбирини тузиб, Биз ҳам макр қилдик.