Мухтасар тафсир
أَمَّن جَعَلَ ٱلْأَرْضَ قَرَارًا وَجَعَلَ خِلَـٰلَهَآ أَنْهَـٰرًا وَجَعَلَ لَهَا رَوَٰسِىَ وَجَعَلَ بَيْنَ ٱلْبَحْرَيْنِ حَاجِزًا ۗ أَءِلَـٰهٌ مَّعَ ٱللَّهِ ۚ بَلْ أَكْثَرُهُمْ لَا يَعْلَمُونَ ﴿٦١﴾
Ёки заминни қимирламайдиган барқарор айлаб, унинг орасида дарёлар пайдо қилган ва уни тутиб турадиган поналар-тоғлар барпо этган ҳамда икки денгиз ўртасида шўр сув билан чучук сув аралашиб кетмаслиги учун уларни ажратиб турадиган тўсиқ ўрнатиб қўйган Зотми?! Аллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?! Йўқ, уларнинг кўплари билмайдилар!