×
النملОят 92

Мухтасар тафсир

وَأَنْ أَتْلُوَا۟ ٱلْقُرْءَانَ ۖ فَمَنِ ٱهْتَدَىٰ فَإِنَّمَا يَهْتَدِى لِنَفْسِهِۦ ۖ وَمَن ضَلَّ فَقُلْ إِنَّمَآ أَنَا۠ مِنَ ٱلْمُنذِرِينَ ﴿٩٢﴾

Қуръонни одамларга тиловат қилиб беришга ҳам буюрилганман. Ким Қуръонга амал қилиб, ҳидоят топса, унинг ҳидоят топгани ўзига фойда, холос. Ким уни инкор қилиб, залолатга кетса, унга айтинг: "Мен огоҳлантирувчиман, холос. Сизларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантираман. Сизларни ҳидоят қилиш менинг қўлимда эмас".