Мухтасар тафсир
قَالَ رَبِّ بِمَآ أَنْعَمْتَ عَلَىَّ فَلَنْ أَكُونَ ظَهِيرًا لِّلْمُجْرِمِينَ ﴿١٧﴾
Мусо алайҳиссаломнинг дуоси қуйидагича давом этади: "Парвардигорим, менга Сен ато этган куч, ҳикмат ва илм ҳаққи-ҳурмати энди ҳеч қачон ҳеч бир жиноятчининг жиноятига ёрдам бермайман".