×
القصصОят 21

Мухтасар тафсир

فَخَرَجَ مِنْهَا خَآئِفًا يَتَرَقَّبُ ۖ قَالَ رَبِّ نَجِّنِى مِنَ ٱلْقَوْمِ ٱلظَّـٰلِمِينَ ﴿٢١﴾

Мусо ўша насиҳатгўй кишининг маслаҳатига юриб, бирон кори ҳол бўлишидан хавфсираб, шаҳардан чиқиб кетди ва Парвардигорига: "Парвардигорим, золим қавмдан нажот бер, улар менга бирон ёмонлик қила олишмасин", деб дуо қилди.