Мухтасар тафсир
قَالَ سَنَشُدُّ عَضُدَكَ بِأَخِيكَ وَنَجْعَلُ لَكُمَا سُلْطَـٰنًا فَلَا يَصِلُونَ إِلَيْكُمَا ۚ بِـَٔايَـٰتِنَآ أَنتُمَا وَمَنِ ٱتَّبَعَكُمَا ٱلْغَـٰلِبُونَ ﴿٣٥﴾
Аллоҳ Мусонинг дуосини ижобат қилиб шундай деди: "Эй Мусо, акангни сенга ёрдамчи қилиб юбориш билан Биз сени қўллаб-қувватлаймиз. Сизларга бир ҳужжат ва тиргак ато этамиз. Улар сизларга бирон зиён-заҳмат етказа олмаслар. Сизларни шундай оятлар, мўъжизалар ила юборамизки, улар ёрдамида сизлар ҳам, сизларга эргашган мўминлар ҳам ғолиб бўлурсизлар".