Мухтасар тафсир
إِنَّ فِرْعَوْنَ عَلَا فِى ٱلْأَرْضِ وَجَعَلَ أَهْلَهَا شِيَعًا يَسْتَضْعِفُ طَآئِفَةً مِّنْهُمْ يُذَبِّحُ أَبْنَآءَهُمْ وَيَسْتَحْىِۦ نِسَآءَهُمْ ۚ إِنَّهُۥ كَانَ مِنَ ٱلْمُفْسِدِينَ ﴿٤﴾
Фиръавн Мисрда ҳаддидан ошди, зўравонлик қилди, унинг аҳолисини тоифаларга бўлиб юборди. Улардан бир тоифани - Бани Исроилни хорлади, эркакларини ўлдириб, аёлларини хизматкор қилиш мақсадида тирик қолдирди. У такаббурлиги, зулми ва зўравонлиги билан ер юзидаги бузғунчилардан бири бўлганди.