×
القصصОят 41

Мухтасар тафсир

وَجَعَلْنَـٰهُمْ أَئِمَّةً يَدْعُونَ إِلَى ٱلنَّارِ ۖ وَيَوْمَ ٱلْقِيَـٰمَةِ لَا يُنصَرُونَ ﴿٤١﴾

Уларни золимларга, йўлдан озганларга куфру залолатни мақтаб, чиройли қилиб кўрсатиш билан дўзахга чақирадиган пешволар қилдик. Қиёмат куни уларга ёрдам берилмас. Аксинча, уларга азоб қилмишлари туфайли зиёда қилиб берилади. Зеро, бўйинларида ўзларининг ҳам, уларга эргашган тобеларининг ҳам гуноҳлари бўлади.