×
القصصОят 55

Мухтасар тафсир

وَإِذَا سَمِعُوا۟ ٱللَّغْوَ أَعْرَضُوا۟ عَنْهُ وَقَالُوا۟ لَنَآ أَعْمَـٰلُنَا وَلَكُمْ أَعْمَـٰلُكُمْ سَلَـٰمٌ عَلَيْكُمْ لَا نَبْتَغِى ٱلْجَـٰهِلِينَ ﴿٥٥﴾

Аҳли китоблар орасидаги мўминлар бирон ботилни кўрсалар, эшитсалар, унга эътибор бермасдан, ўша ишни қилаётганларга ёки айтаётганларга: "Биз ўзимиз қилган ишларимизга жавоб берамиз, сизлар ҳам ўзларингиз қилган ишларингизга жавоб берасизлар. Саломат бўлинглар. Сизлар билан талашиб, сўкишиб юрмаймиз. Динимиз ва дунёмизга зарар бўлиб қолмаслиги учун нодонларга яқин юришдан эҳтиёт бўламиз", дейдилар.