Мухтасар тафсир
وَمَا كَانَ رَبُّكَ مُهْلِكَ ٱلْقُرَىٰ حَتَّىٰ يَبْعَثَ فِىٓ أُمِّهَا رَسُولًا يَتْلُوا۟ عَلَيْهِمْ ءَايَـٰتِنَا ۚ وَمَا كُنَّا مُهْلِكِى ٱلْقُرَىٰٓ إِلَّا وَأَهْلُهَا ظَـٰلِمُونَ ﴿٥٩﴾
Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз худди сизни барча юртлар маркази Маккага юборганидек, то барча юртларнинг марказларига Бизнинг оятларимизни уларга тиловат қиладиган бир пайғамбарни юбормагунича ҳалок қилгувчи бўлмади. Биз ҳақ устида турган юртларни ҳалок қилгувчи бўлмадик. Биз фақат уларнинг аҳолиси куфр келтириб, гуноҳлар қилиб, золим бўлгандагина ҳалок қилгувчи бўлдик.