Мухтасар тафсир
قُلْ سِيرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ فَٱنظُرُوا۟ كَيْفَ بَدَأَ ٱلْخَلْقَ ۚ ثُمَّ ٱللَّهُ يُنشِئُ ٱلنَّشْأَةَ ٱلْـَٔاخِرَةَ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌ ﴿٢٠﴾
Эй Пайғамбар, анави қайта тирилишни инкор қилаётганларга айтинг: "Ер юзида айланиб юринглар. Аллоҳ дастлаб қандай яратганини кўринглар. Кейин Аллоҳ одамларни ҳисоб-китоб учун яна бир марта ҳаётга қайтаради. Аллоҳ ҳар ишга Қодирдир. У Зотнинг Қўлидан келмайдиган иш йўқдир. Одамларни биринчи марта яратган Зот уларни яна қайта тирилтиришга ҳам Қодир.