Мухтасар тафсир
فَـَٔامَنَ لَهُۥ لُوطٌ ۘ وَقَالَ إِنِّى مُهَاجِرٌ إِلَىٰ رَبِّىٓ ۖ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْحَكِيمُ ﴿٢٦﴾
Унга Лут алайҳиссалом иймон келтирди. Шунда Иброҳим алайҳиссалом деди: "Мен Парвардигоримни кўзлаб, муборак Шом диёрига ҳижрат қиламан. Аллоҳ Ғолибдир, Азиздир. Унга ҳижрат қилган киши хор бўлмас. У Ҳакимдир. Ҳар бир тақдирини, ҳар бир тадбирини бир ҳикмат билан қилур".