Мухтасар тафсир
قَالَ إِنَّ فِيهَا لُوطًا ۚ قَالُوا۟ نَحْنُ أَعْلَمُ بِمَن فِيهَا ۖ لَنُنَجِّيَنَّهُۥ وَأَهْلَهُۥٓ إِلَّا ٱمْرَأَتَهُۥ كَانَتْ مِنَ ٱلْغَـٰبِرِينَ ﴿٣٢﴾
Иброҳим алайҳиссалом фаришталарга: "Сизлар ҳалок қилмоқчи бўлган шаҳар аҳолиси орасида Лут ҳам бор-ку ва у золим эмас-ку", деди. Фаришталар бунга жавобан шундай дедилар: "Улар орасида кимлар борлигини биз яхши биламиз. Уни ва унинг оиласини ҳалокатдан қутқариб қоламиз. Фақат хотини бундан мустасно. Уни ҳам бошқалар билан бирга ҳалок қиламиз".