Мухтасар тафсир
وَقَالُوا۟ لَوْلَآ أُنزِلَ عَلَيْهِ ءَايَـٰتٌ مِّن رَّبِّهِۦ ۖ قُلْ إِنَّمَا ٱلْـَٔايَـٰتُ عِندَ ٱللَّهِ وَإِنَّمَآ أَنَا۠ نَذِيرٌ مُّبِينٌ ﴿٥٠﴾
Мушриклар дедилар: "Муҳаммадга ҳам олдинги пайғамбарларга нозил қилинганидек мўъжизалар тушганида эди". Эй Пайғамбар, ўша иғвогарларга айтинг: "Мўъжизалар Аллоҳнинг Қўлидадир. Истаган пайтида тушираверади. Уларни тушириш менинг ишим эмас. Мен сизларни Аллоҳнинг азобидан очиқ огоҳлантириб қўювчиман, холос".