Мухтасар тафсир
قُلْ كَفَىٰ بِٱللَّهِ بَيْنِى وَبَيْنَكُمْ شَهِيدًا ۖ يَعْلَمُ مَا فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ ۗ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ بِٱلْبَـٰطِلِ وَكَفَرُوا۟ بِٱللَّهِ أُو۟لَـٰٓئِكَ هُمُ ٱلْخَـٰسِرُونَ ﴿٥٢﴾
Эй Пайғамбар, айтинг: "Менинг ҳақ эканимга ва сизларнинг ҳақни тан олмаётганингизга гувоҳ бўлишга Аллоҳ кифоя қилади. У Зот осмонлару ердаги бор нарсани билур. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. Маъбудликка мутлақо лойиқ бўлмаган ботил бутларга иймон келтириб, маъбудликка ёлғиз Ўзи лойиқ бўлган Аллоҳга кофир бўлганлар — ана ўшалар зиён кўргувчилардир. Чунки улар иймонни куфрга алмаштирдилар, сотиб юбордилар".