×
العنكبوتОят 6

Мухтасар тафсир

وَمَن جَـٰهَدَ فَإِنَّمَا يُجَـٰهِدُ لِنَفْسِهِۦٓ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَغَنِىٌّ عَنِ ٱلْعَـٰلَمِينَ ﴿٦﴾

Ким тоат қилиш, маъсиятдан тийилиш йўлида ўзини қийнаса ва Аллоҳ йўлида жиҳод қилса, ўзи учун қилади. Чунки бу ишлар унинг ўзига фойда келтиради. Аллоҳ эса ҳамма махлуқотлардан Беҳожатдир. Уларнинг тоати Аллоҳга фойда келтирмайди, маъсияти эса зарар қилмайди.