Мухтасар тафсир
ٱللَّهُ يَبْسُطُ ٱلرِّزْقَ لِمَن يَشَآءُ مِنْ عِبَادِهِۦ وَيَقْدِرُ لَهُۥٓ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ بِكُلِّ شَىْءٍ عَلِيمٌ ﴿٦٢﴾
Аллоҳ ризқни Ўзи хоҳлаган бандасига кенг қилиб, хоҳлаган бандасига танг қилиб беради. Бу ишнинг остидаги ҳикматни ёлғиз Ўзи билади. Албатта Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. Бандаларини қандай тадбир ислоҳ қилиши ҳам Ўзига аён.