Мухтасар тафсир
وَمَا هَـٰذِهِ ٱلْحَيَوٰةُ ٱلدُّنْيَآ إِلَّا لَهْوٌ وَلَعِبٌ ۚ وَإِنَّ ٱلدَّارَ ٱلْـَٔاخِرَةَ لَهِىَ ٱلْحَيَوَانُ ۚ لَوْ كَانُوا۟ يَعْلَمُونَ ﴿٦٤﴾
Бу дунё ҳаёти, ундаги истаклару маишатлар бир нафаслик ўйин-кулгидан бошқа нарса эмас. Ҳаял ўтмай ниҳоясига етади. Охират диёри эса чин ҳаёт, боқий ҳаёт. Шуни билганларида эди, ўткинчи дунёни мангу ҳаётдан устун қўймаган бўлардилар.