Мухтасар тафсир
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِن تُطِيعُوا۟ فَرِيقًا مِّنَ ٱلَّذِينَ أُوتُوا۟ ٱلْكِتَـٰبَ يَرُدُّوكُم بَعْدَ إِيمَـٰنِكُمْ كَـٰفِرِينَ ﴿١٠٠﴾
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва пайғамбарига эргашган мўминлар, агар аҳли китоблар - яҳудлар ва насороларнинг бир тоифасига қулоқ солсангиз, фикрлари ва даъволарини тасдиқласангиз, ҳасадлари ва залолатлари туфайли сизларни иймондан куфр сари қайтарадилар.