Мухтасар тафсир
وَلِلَّهِ مَا فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَمَا فِى ٱلْأَرْضِ ۚ وَإِلَى ٱللَّهِ تُرْجَعُ ٱلْأُمُورُ ﴿١٠٩﴾
Осмонлару ердаги барча нарса Аллоҳнинг мулкидир. Ҳаммасини Аллоҳ яратган ва ҳаммаси Аллоҳнинг фармонига бўйсунади. Ҳамма махлуқотнинг қайтиб борар жойи ҳам Аллоҳгадир. Ўшанда ҳамманинг амалига яраша жазо ёки мукофотини беради.