×
آل عمرانОят 115

Мухтасар тафсир

وَمَا يَفْعَلُوا۟ مِنْ خَيْرٍ فَلَن يُكْفَرُوهُ ۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌۢ بِٱلْمُتَّقِينَ ﴿١١٥﴾

Улар оздир, кўпдир, бирон яхшилик қилсалар, унинг савоби ҳаргиз зое кетмайди, ажри асло камайтирилмайди. Аллоҳ Ўзининг буйруқларини бажарадиган, тақиқларидан тийиладиган тақводорларни жуда яхши танийди. Уларнинг бирон иши Аллоҳдан яширин қолмайди ва яқинда уларга мукофотларини беради.