Мухтасар тафсир
وَلِلَّهِ مَا فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَمَا فِى ٱلْأَرْضِ ۚ يَغْفِرُ لِمَن يَشَآءُ وَيُعَذِّبُ مَن يَشَآءُ ۚ وَٱللَّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ ﴿١٢٩﴾
Осмонлару ердаги ҳамма нарса Аллоҳникидир. Ўзи яратган ва Ўзи бошқаради. Истаган бандасининг гуноҳини Ўз раҳмати билан кечиради, истаган бандасини Ўз адли билан азоблайди. Аллоҳ тавба қилган бандасини кечирадиган, Раҳмлидир.