×
آل عمرانОят 133

Мухтасар тафсир

وَسَارِعُوٓا۟ إِلَىٰ مَغْفِرَةٍ مِّن رَّبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا ٱلسَّمَـٰوَٰتُ وَٱلْأَرْضُ أُعِدَّتْ لِلْمُتَّقِينَ ﴿١٣٣﴾

Эзгу ишларни қилишга ва турли хил тоат-ибодатлар билан Аллоҳга яқин бўлишга шошилинглар. Токи, Аллоҳ тарафидан буюк мағфиратга эришиб, кенглиги осмонлару ерча келадиган жаннатга киринглар. Уни Аллоҳ Ўзининг тақводор бандалари учун тайёрлаб қўйган.