×
آل عمرانОят 136

Мухтасар тафсир

أُو۟لَـٰٓئِكَ جَزَآؤُهُم مَّغْفِرَةٌ مِّن رَّبِّهِمْ وَجَنَّـٰتٌ تَجْرِى مِن تَحْتِهَا ٱلْأَنْهَـٰرُ خَـٰلِدِينَ فِيهَا ۚ وَنِعْمَ أَجْرُ ٱلْعَـٰمِلِينَ ﴿١٣٦﴾

Мана шундай мақтовга лойиқ сифатларга ва олийжаноб хислатларга эга бўлган кишиларнинг савоби шуки, Аллоҳ уларнинг гуноҳларини яширади, кечиради. Охиратда эса уларга қасрлари остидан анҳорлар ўтадиган жаннатлар берилиб, ўша ерларда абадий қоладилар. Аллоҳга итоат қилганларнинг ажру савоби нақадар ёқимли!