×
آل عمرانОят 18

Мухтасар тафсир

شَهِدَ ٱللَّهُ أَنَّهُۥ لَآ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ وَٱلْمَلَـٰٓئِكَةُ وَأُو۟لُوا۟ ٱلْعِلْمِ قَآئِمًۢا بِٱلْقِسْطِ ۚ لَآ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْحَكِيمُ ﴿١٨﴾

Аллоҳ Ўзининг илоҳлигига далолат қилувчи шаръий ва кавний ҳужжатлар келтириш билан ёлғиз Ўзи ҳақиқий маъбуд эканига гувоҳлик берди. Фаришталар ҳам шунга гувоҳлик бердилар. Тавҳидни баён қилиш ва унга даъват этиш билан аҳли илм ҳам энг буюук гувоҳликни бердилар. У Аллоҳнинг ягоналиги ва халқию шариати борасида адолат билан иш қилишидир. Ундан ўза илоҳ йўқ. У азиздирки, ҳеч ким, ҳеч нарса Ундан ғолиб эмас. У яратиш, тадбир қилиш ва шариатлаштиришда ҳар бир ишни ҳикмат билан қиладиган Зотдир.