Мухтасар тафсир
لَتُبْلَوُنَّ فِىٓ أَمْوَٰلِكُمْ وَأَنفُسِكُمْ وَلَتَسْمَعُنَّ مِنَ ٱلَّذِينَ أُوتُوا۟ ٱلْكِتَـٰبَ مِن قَبْلِكُمْ وَمِنَ ٱلَّذِينَ أَشْرَكُوٓا۟ أَذًى كَثِيرًا ۚ وَإِن تَصْبِرُوا۟ وَتَتَّقُوا۟ فَإِنَّ ذَٰلِكَ مِنْ عَزْمِ ٱلْأُمُورِ ﴿١٨٦﴾
Эй мўминлар, молу давлатингиз борасида унга оид вожибларни бажариш ва мусибатлар етиши билан синаласизлар. Жонингиз борасида эса шариат талабларини бажариш ва устингизга тушадиган турли балою офатлар билан имтиҳон қилинасизлар. Сизлардан олдинги китоб берилганлардан ҳам, ширк келтирганлардан ҳам ўзингизга ва динингизга таънаю дашномлар отиш каби кўп озорларга учрайсизлар. Бу балою мусибатларга сабр қилиб, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилсангизлар, бу ишингиз орзу-ҳавас қилишга, унга етиш йўлида беллашишга арзийдиган иш бўлади.