Мухтасар тафсир
ٱلَّذِينَ يَذْكُرُونَ ٱللَّهَ قِيَـٰمًا وَقُعُودًا وَعَلَىٰ جُنُوبِهِمْ وَيَتَفَكَّرُونَ فِى خَلْقِ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ رَبَّنَا مَا خَلَقْتَ هَـٰذَا بَـٰطِلًا سُبْحَـٰنَكَ فَقِنَا عَذَابَ ٱلنَّارِ ﴿١٩١﴾
Улар шундай зотларки, Аллоҳни ҳамма ҳолатларида - турганларида ҳам, ўтирганларида ҳам, ётганларида ҳам эслайдилар. Осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритиб: "Парвардигоро, бу қадар буюк махлуқотларни бекорга яратмагансан, Сен беҳуда иш қилиш айбидан поксан, яхши ишларни қилиш ва ёмонликлардан тийилишга илҳом бериш билан бизни дўзах азобидан асрагин", дейдилар.